2025 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда Оммавий ахборот воситалар вакиллари ва ижтимоий иш мутахассислиги талабалари иштирок этди.
Тадбирда асосан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Муҳокама қилинган асосий мавзулар орасида ижтимоий хизматлар, аҳолининг мураккаб ижтимоий ҳолатларига ёрдам бериш ва ёшларнинг ижтимоий ҳаётга интеграциясига кўмаклашиш каби муҳим масалалар бор эди.
Мулоқот жараёнида иштирокчилар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган турли лойиҳаларни ўрганиб чиқдилар. Ушбу лойиҳалар аниқ ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиб, аҳолининг эҳтиёжларига мос равишда таклиф этилаётган хизматлар ҳақида фикр билдиришди.
Мулоқот давомида талабалар саволлар билан мурожаат этишди ва саволларга аниқ ва пухта жавоблар берилди. Улар ижтимоий иш мутахассислиги соҳасидаги келажакдаги имкониятлар ва янги лойиҳалар ҳақида ҳам қизиқиш билдиришди.
Тадбирнинг мақсади – ижтимоий хизматлар тизимининг ахборот имкониятларини кенгайтириш ва ёшларнинг ижтимоий масъулиятни ҳис этишларини кучайтиришдан иборат эди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий