Мўйноқ тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров Мўйноқ туманида бўлиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан танишди.

Дастлаб туман ҳокими Б.Менглибеков билан бирга ижтимоий ходимлар томонидан очилган кейсларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқди, амалга оширилаётган мини лойиҳаларни кўздан кечирди ва уларнинг самарадорлигини баҳолади.

Бу лойиҳаларнинг асосий мақсади аҳолига ижтимоий ёрдам бериш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва ижтимоий адолатни таъминлашдир. Сўнг марказнинг қурилиш жарайони билан танишиб, бинонинг биринчи навбатда фуқаролар учун ҳар томонлама қулай бўлиши, айниқса ногиронлиги бўлган фуқаролар учун шароитлар яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Бошқарма бошлиғининг фикрича, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Мўйноқ туманида ижтимоий хизматлар сифатини оширишга ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга катта ҳисса қўшади. Унинг фаолияти ва хизматлари, айнан ёрдамга муҳтож шахслар учун алоҳида аҳамият касб этади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси