Қорақалпоғистон Республикасида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази супервайзерларининг фаолияти ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг топшириғига асосан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг маҳаллада ижтимоий хизматни ташкил этиш шўбасида фаолият юритаётган супервайзерларнинг билим, кўникма ва малакасини баҳолаш мақсадида Агентлик томонидан ишчи гуруҳ тузилган.
Тасдиқланган режа-график асосида бугун Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида мазкур марказларнинг супервайзерлари иш фаолиятини ўрганиш жарайонлари амалга оширилмоқда.
Баҳолаш жараёнида, авваламбор, супервайзерларнинг соҳавий билимлари махсус тест синовлари орқали текширилди. Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари улар билан суҳбат ўтказиб, маҳаллада ижтимоий хизмат кўрсатишдаги муаммолар, тажриба ва таклифлар юзасидан фикр алмашди.
Мақсад – маҳаллада ижтимоий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, самарали иш усулларини жорий этиш ва супервайзерларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий