Бу жарайонда Нукус шаҳар “Инсон” маркази ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. Улар шаҳарнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш ишлари олиб боришди, атрофни тозалаш орқали маҳаллий аҳолига барқарор ва тоза муҳит яратишга ҳисса қўшди.

Шунингдек, муборак Рамазон ойи муносабати билан марказ ходимлари якка ёлғиз кексаларни эътиборсиз қолдирмаган ҳолда, уларнинг ҳолидан хабар олиб, амалий ёрдамлар кўрсатишди. Бу нафақат ижтимоий масъулият, балки халқнинг ўзаро эҳтиром ва иштиёқини оширишга қаратилган қадамдир.

Бу каби тадбирлар аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик ва ёрдамлашиш муҳитини шакллантиради.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси