Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали «Компьютер инжиниринги» факультети талабаси, спортчи Ҳусниддин Усмонжонов спортнинг пара пауэрлифтинг тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатида 88 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллади.

Х.Усмонжонов бу ютуғи нафақат ўзининг шахсий муваффақияти, балки бутун филиалимиз ва спортчиларнинг меҳнатининг самарасидир. Унга келажакдаги мусобақаларда ҳам муваффақиятлар тилаймиз!

Манба: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати.