Хива тарихий обидалари, қадимий Ичан қалъасида шаҳарлардан бири ҳисобланади. Ушбу шаҳарда Хива хонларининг бир неча саройлари ҳам бугунгача сақланиб қолган.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти Элликқалъа туман бўлими томонидан имкониятига чекланган шахслар учун Ичан қалъа бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидан 14 дан ортиқ имкониятига чекланган шахслар ва уларнинг ота-оналари ҳамроҳлигида иштирок етишди.

Маълумки Давлатимиз томонидан аҳолининг барча қатламларига, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уларнинг саёҳат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида жисмоний имконияти чекланганларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоялаш, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун зарур ижтимоий, сиёсий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ташкил этилган мазкур саёҳат орқали имкониятига чекланган шахслар Хиванинг қадимий тарихини ўрганиш, ўзига хос архитектура ёдгорликлари ва обидалари билан танишиш қаторида, Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) ташриф буюриш имкониятига эга бўлишди.

– Ичан-қалъа Буюк Ипак йўлидаги Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири – Хивага саёҳатга келдик. Саёҳатимиз давомида Ичан қалъанинг 4 дарвоза Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза ва Ота дарвозалари ҳақида кенгроқ маълумотларига эга бўлдим. Бу сайёҳат давомида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маъданий ҳордиқ чиқаришлари учун асос бўлди – дейди Инобат Атабаева «Суҳбатдошларим» Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус мулоқот гуруҳи етакчиси.

Саёҳат якунида Араб Муҳаммадхон ва Муса Тура мадрасаларида Қуръон тиловати қилиниб, Муҳаммад Раҳимхон, Муҳаммад Аминхон, Муҳаммад Амин Иноқ ва Матпанобой мадраса ҳақида умумий маълумотлар берилди.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.