Инсон марказлари ходимлари ногиронлиги бўлган шахсларни баҳолаш бўйича янги тизимни ўрганмоқда. Жорий йилнинг 11-12-апрель кунлари Нукус шаҳрида жуда муҳим ўқув семинари ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикасидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари иштирок этди.

Ушбу ўқув жараёни ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционални баҳолаш бошқармаси мутахассислари, шунингдек, халқаро тажрибага эга хорижий экспертлар иштирокида ўтказилди.

Тренинглар давомида иштирокчилар:

– функционал ҳолатни қандай баҳолашни,

– тўғри суҳбат олиб бориш усулларини,

– шахснинг эҳтиёжларини аниқлашни,

– ва индивидуал ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш йўлларини ўргандилар.

Бу тадбир ногиронлиги бўлган фуқароларнинг эҳтиёжларини тўғри баҳолаш, уларга мос хизматлар кўрсатиш ва жамиятга тўлиқ интеграцияни таъминлаш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси