Нукус туманида инновацион япон оқова сувларини тозалаш тизимини ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури асосида Япония ҳукумати томонидан Нукус тумани ҳудудидаги Қорақалпоғистон Республикаси ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига “ Жоҳкасоу” номли инновацион япон оқова сувларини тозалаш тизими ўрнатилди.
Ушбу технологияни ўрнатишдан мақсад маиший оқова сувларни тозалаб, техник ва хўжалик мақсадларида қайта фойдаланиш, экотизимни мустаҳкамлашдир.
Умумий қиймати 40 минг доллар бўлган лойиҳа амалга оширилиши натижасида сув орқали юқадиган касалликларни камайтириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва соғлом муҳитни таъминлаш чораларини кенгайтириш имконияти яратилди.
Қуввати 20 м3/сутка бўлган янги “Жоҳкасоу” тизими оқова сувларни микроорганизмлар ёрдамида техник ва хўжалик мақсадларида қайта фойдаланиш учун яроқли бўлган техник сувга айлантиради.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий