Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ва“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Жорий йилнинг 20 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида “Инсон” марказлари, суд органлари ва ижтимоий ҳимоя тизими вакиллари иштирокида оғир аҳволга тушиб қолган ва тушиб қолиш хавфи юқори бўлган фуқароларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мазкур мулоқотда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан:
– оғир ижтимоий аҳволдаги фуқароларни аниқлаш;
– уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш;
– судларга ариза, даъво ва шикоятлар билан мурожаат этиш амалиёти;
– суд органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари каби йўналишлар атрофлича муҳокама этилди.
Тадбирда, шунингдек, 2024-2025 йиллардаги фаолият натижалари, амалий мисоллар (кейслар) орқали тақдим этилди. Судлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳар чоракда очиқ мулоқотлар ўтказиш ва бу орқали аҳолига яқиндан ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Иштирокчилар томонидан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва судлар ўртасидаги ҳамкорлик нафақат фуқароларнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш, балки ижтимоий адолатни қарор топтиришда ҳам муҳим ўрин тутаётган қайд этилди. Ушбу мулоқот “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан турли ижтимоий тоифалар – ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар, зўравонликка учраган аёллар, оилавий муаммоларга дуч келган шахслар манфаатида хизмат қилаётган кенг қамровли фаолиятнинг бир қисми ҳисобланади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий