Нукус шаҳрида жойлашган 4-сонли мактаб-интернатида спорт тадбири бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг қуйидаги турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди:

– Енгил атлетика;
– Шахмат;
– Армрестлинг;
– Стол теннис.

Ушбу мусобақалар болаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спорт орқали ижтимоий ҳаётга кенгроқ жалб этиш мақсадида ўтказилди.

Ғолиб ва фаол қатнашчилар рағбатлантирилди. Бу каби тадбирлар болаларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, истеъдод ва имкониятларини намоён этиши учун муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси