ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамкорлигида “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, самарали амалга оширилиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам лойиҳа доирасида ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Шарап Отемисов билан биргаликда ўрганишлар олиб борилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, лойиҳа ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари Жумаев Жасур Алимбоевич иштирок этди.

Жорий йилнинг 28-апрел куни Олий таълимларида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида, ишчи гуруҳ «Инклюзив жамият сари» лойиҳаси доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлишди.

Ўрганиш ишлари давомида ўқув даргоҳидаги ногиронлиги бўлган талаба ёшлар ўқитиладиган таълим муассасаларининг зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этилганлиги, таълим муассасасининг махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), шунингдек тегишли кадрлар (махсус педагог, руҳий-педагогик кузатиш бўйича мутахассислар) билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.

Депутат университетда таълим олаётган ногиронлиги бўлган талаба ёшлар билан учрашиб, ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган 85 турли имконият ва енгилликлар бўйича маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек олий даргоҳ ётоқхонасида таълим олаётган талаба ёшлар ҳолидан хабар олди.

Манба: KARSU.UZ