Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Социология йўналиши талабалари билан учрашди.
Талабалар икки ойдан буён бошқармада амалиёт ўташмоқда. Бу давр мобайнида улар:
– ижтимоий ҳимоя тизимининг ишлаш механизмлари билан яқиндан танишди;
– аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш жараёнларини ўрганди;
– агентлик фаолиятига бевосита киришиб, қимматли амалий тажриба орттирди.
Учрашувда талабалар ўз фикр ва таассуротлари билан ўртоқлашиб, бир қатор ташаббусларни илгари суришди:
– маҳаллаларда ижтимоий ёрдам дастурлари бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
– “Инсон волонтёрлари” гуруҳини тузиш.
Бундай учрашувлар ёшлар билан тизим ўртасидаги мулоқотни кучайтириб, уларни жамиятда фаол иштирок этишга ундайди
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий