Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 29-март куни Қозоғистон Республикасидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 10 дан ортиқ болалар Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Шу болалардан 7 нафари бугун Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатувида Нукус шаҳрига олиб келинди. Болалар масъул вазирлик ва ташкилот ходимлари томонидан кутиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан 1 нафар бола онасига қайтарилган бўлса, қолган 6 нафар бола “Оилавий болалар уйи“га жойлаштирилди.

Бундан буён “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан болаларнинг яшаш шароити, таълим олиши доимий равишда назорат қилиб борилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси