Жорий йилнинг 21 апрель куни Нукус тумани спорт мактабида “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг Нукус тумани босқичи ўтказилди.

Дастлаб, тадбирнинг очилиш маросими ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутибаевлар сўзга чиқиб, барча спортчиларни бугунги спорт байрами билан табриклаб, мусобақанинг юқори савияда ўтказилишини алоҳида эътироф этдилар.

Сўнг иштирокчилар ўртасида спортнинг пара спорт йўналишидаги 13 тури бўйича беллашувлар ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра, бир қатор иштирокчилар ҳудудий босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор спортчилар эсдалик совғалари ҳамда қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланди.

Ушбу спорт мусобақалари нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, балки ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятда фаоллигини оширишда муҳим қадам бўлди. Мазкур спорт мусобақаси туман ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Нукус тумани бўлими ва спорт мактаби томонидан ташкил этилди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси