Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 575-сонли "Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги айрим тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори, ҳамда 2024-йил 25-январдаги 46-сон "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитaция қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида муҳим ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар доирасида:

–“Мурувват” интернат уйларига ҳужжатларни қабул қилиш тартиби;

Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар (ПТПК) фаолияти бўйича амалий кўрсатмалар ва ҳуқуқий меъёрлар кенг ёритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари Е.Лаврова ва Д.Шорустамова, шунингдек, туман ва шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари операторлари иштирок этишди.

Семинар савол-жавоб шаклида, амалий ва мулоқот руҳида ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси