Тўрткўл тумани “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғинида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳоли учун “Халққа ёрдам – олий қадрият” мавзусида коуч-тренинг ташкил этилди. Тадбир Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташаббуси асосида мурожаатлар кўп бўлган маҳаллаларда ўтказилмоқда.
Мақсад “Инсон” марказларига келиб тушаётган энг кўп мурожаатлар бўйича фуқаролар билан суҳбатлашиш орқали тушунтиришлар беришдир.
Тўрткўл туманида ўтказилган тадбирда ижтимоий карталар, санаторийларга йўлланма олиш, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитatsiя қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ва кундузги қаров хизмати бўйича мутахассислар томонидан кенг тушунчалар берилди.
Марказ психологи томонидан руҳий барқарорликка доир машғулотлар ўтказилди. Фуқаролар савол-жавоблар орқали керакли маълумотларга эга бўлишди. Тренинг юқори руҳда ўтиб, аҳолида ижтимоий хизматлар ҳақидаги хабардорликни оширишга хизмат қилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий