Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган пара пауэрлифтинг спорт тури бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали "Компьютер инжиниринги" факультети 2-босқич талабаси Х.Усмонжонов ёшлар тоифасида, 88 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллади.
Бу ғалаба нафақат унинг меҳнати натижаси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалимиз талабаларининг спорт ва илм-фан соҳаларида юксак чўққиларни забт этишга қодир экканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Спортчи талабамиз билан фахрланамиз ва келажакдаги ғалабаларингизда омад тилаймиз!
Манба: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати


Отправить комментарий
Отправить комментарий