Халқимиз азал-азалдан фарзанд севувчи халқ бўлиб келган. "1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" сифатида мамлакатимизда кенг нишонланади. Бу кун болаларимиз учун энг қувончли кунлардан бири ҳисобланади.
Ушбу сана муносабати билан 2025 йил 31 май куни Нукус шаҳридаги 26-сонли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Нукус давлат техника университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор М.Артиқбаев иштирок этиб, бу ерда тарбияланаётган болаларга байрам совғаларини топширди.
Шундан сўнг, 26-сонли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.
Манба: Нукус давлат техника
университети Матбуот хизмати
Отправить комментарий
Отправить комментарий