Жорий йилнинг 20-23 май кунлари Тошкент шаҳри Олимпия захиралари коллежи биносида ногиронлиги бўлган шахсларни оммавий равишда спортга жалб этиш, уларнинг соғлигини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси билан ҳамкорликда спортнинг футбол тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, ақлий ривожланишида чекловлари мавжуд бўлган ёшларни футбол спорт турига кенг жалб этиш орқали уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт орқали ижтимоий реабилитация ва интеграциясини таъминлаш, футбол спорт турини махсус мактаблар ва интернат муассасаларида оммалаштириш ва ривожлантиришдан иборат.

Мусобақага Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасидан жами 14 жамоа ташкил топган ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этмоқда. “Ўзбекистон махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тарбияланувчилари иштирок қилишмоқда.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар aссоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.