Нукус шаҳрида “Инсон учун” оммавий инклюзив югуриш марафони ўтказилди. Ушбу эзгу ташаббус 300 дан ортиқ ногиронлиги бўлган фуқароларни бирлаштирди.
Тадбир нафақат спорт мусобақаси, балки инсонпарварлик, ижтимоий бирдамлик ва имконий чекловларга қарамай, ҳаётга бўлган ишонч рамзига айланди. Иштирокчилар марафон давомида ўз ирода ва матонатини намоён этиб, бошқаларга мотиватсия ва илҳом манбаи бўлишди.
Тадбир давомида иштирокчиларга илиқ тилаклар, самимий қўллаб-қувватлов ва руҳий кўмак ҳамроҳлик қилди. Марафон “Спорт – ҳаммамиз учун!” деган эзгу ғояни яна бир бор тасдиқлади.
Марафони ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий