2025 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги барча тизим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаларида инсон ресурсларини бошқаришга масъул ходимлар учун семинар ташкил этилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрьдаги 492-сон қарори – “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Тадбир давомида инсон ресурсларини бошқариш тизимидаги замонавий ёндашувлар, амалий тажрибалар ва соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва фикр алмашдилар.

Семинар барча қатнашчилар учун фойдали ва самарали ўтди. Бошқарма томонидан бу каби тадбирлар келгусида ҳам мунтазам равишда ташкил этилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси