Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбир Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида социология ва ижтимоий иш йўналишида таҳсил олаётган талаба-ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

Талабаларга дастлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан тақдим этиладиган хизматлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қўллаб-қувватлов, таъминот, моддий ёрдам, ва бошқа ижтимоий хизматлар хусусида тушунтиришлар олиб борилди.

Тадбирнинг асосий қисмида – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи билан бўлган очиқ мулоқот ўтказилди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, соҳадаги амалиёт ва иш имкониятлари ҳақида маълумотлар олдилар. Шунингдек, мутахассислар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари учун онлайн ҳужжат топшириш, тест ва суҳбат босқичлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Бундай учрашувлар ёш мутахассислар учун амалий билимлар олиш, соҳадаги реал вазият билан яқиндан танишиш ва келажакдаги касбий фаолиятга тайёргарлик кўришда муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси