Нукус шаҳридаги ижтимоий муассасаларда эҳтиёжларни баҳолаш ишлари олиб борилди. Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ҳамда Колумбия университетининг ижтимоий иш мактаби мутахассислари томонидан эҳтиёжларни баҳолаш (Needs Assessment) бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқ.

Шу мақсадда Нукус шаҳрида жойлашган бир қатор муҳим ижтимоий муассасаларга ташрифлар амалга оширилди.

Жумладан:

– Бақшилиқ маҳалласи,

– "Инсон” ижтимоий хизматлар маркази,

– Аёлларни реабилитaция қилиш ва мослаштириш маркази,

– Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази.

Ташрифлар давомида мутахассислар жойларда мавжуд шароитлар, долзарб эҳтиёжлар, хизматлар сифати ва қамрови билан танишишди.

Таҳлиллар эса кейинчалик ижтимоий хизматларни янада самарали ташкил этиш, муаммоларга манзилли ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси