Жорий йилнинг 20-22 май кунлари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг футбол тури бўйича Ўзбекистон Махсус олимпиада чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан махсус мактаб инернати тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.
Ўйинлар 3 та дивизионда ташкил этилиб, 1-дивизионда Тошкент вилояти, 2-дивизионда Сурхандарё вилояти ва 3-дивизонда Тошкент шаҳри жамоалари ғолибликни қўлга киритди. Бундан ташқари барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
Манба: Спорт вазирлиги
Отправить комментарий
Отправить комментарий