Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг футбол тури бўйича Ўзбекистон Махсус олимпиада чемпионати бўлиб ўтди.
Икки кун давом этган ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан махсус мактаб интернати тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.
Ўйинлар 3 та дивизионда ташкил этилиб, 1-дивизионда Тошкент вилояти, 2-дивизионда Сурхондарё вилояти ва 3-дивизонда Тошкент шаҳри жамоалари ғолибликни қўлга киритди. Барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ҳамда дипломлар топширилди.
Манба: XS.uz
Отправить комментарий
Отправить комментарий