Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида “Сўнгги қўнғироқ” кечаси ўтказилди. Бугун юртимиздаги барча мактабларда, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида сўнгги қўнғироқ кечалари ўтказилди.
Шундай тадбирлардан бири Нукус шаҳридаги 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилиб, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров иштирок этди.
Дастлаб ўқувчилар ва ота-оналарга Президент табриги ўқиб эшиттирилди, сўнг меҳмонлар барча битирувчи ўқувчи ёшларни бугунги байрам билан табриклаб, уларга келажакдаги ҳаётларида катта ютуқлар, бахт ва омад ёр бўлишини тилади.
Кейин мактабни юқори натижалар билан тугатаётган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари рағбатлантирилди ва эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун жорий ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини жами 102 нафар ўқувчи муваффақиятли тамомламоқда.
Ўз навбатида барча ўқувчи ёшларимизни байрам билан табриклаб, келгуси ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий