Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинмаси Акциядорлик тижорат Халқ банки Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий маркази Хўжайли тумани бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ва №49 сонли Оилавий поликлиникада жамоатчилик назоратини ўтказди.
Мақсад Акциядорлик тижорат Халқ банки Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий маркази Хўжайли тумани бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ва №49 сонли Оилавий поликлиниканинг ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашганлиги бўйича жамоатчилик назоратини ўтказилди ва ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсияларни берди.
Жамоатчилик назоратини Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Хўжайли тумани бўлинмаси раиси Ж.Ешимова ўтказди.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий