2025 йил 26-30 май кунлари Жиззах вилоятида 2006–2009 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Голбол спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан келган ёш спортчилар ўзаро маҳорат синовидан ўтишди. Қизғин ва муросасиз беллашувларга бой чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси аъло даражада қатнашиб, барча рақиб жамоаларни мағлуб этди.

Фахрли 1-ўринни қўлга киритган қорақалпоғистонлик спортчи ёшларимиз нафақат ўз маҳоратларини, балки жонкуярлик ва жамоавий уйғунликни ҳам намоён етишди.

Ушбу юксак натижа – ёшларимиз ва уларни тарбиялаётган мураббийлар фидокорона меҳнатининг натижасидир.

Муваффақиятли қатнашган ёш спортчиларимизни ва уларнинг устозларини чин қалбдан табриклаймиз!

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси