"1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами республикамиз бўйлаб жойларда кенг нишонланмоқда.

Бугун Нукус шаҳридаги "Имкон" реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Ўринбаев иштирок этиб, бу ерда тарбияланаётган болаларни байрам муносабати билан табриклади.

Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда юртимизда Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларнинг, болаларнинг таълим олиши, саломатлигининг мустаҳкам бўлиши, баркамол инсон бўлиб камол топиши учун кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Энг чекка ҳудудларда ҳам замонавий болалар боғчалари, мактаблар, маданият ва спорт объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Юртимизда ҳеч бир бола эътибордан четда қолмайди. Оролбўйи болалари учун махсус қурилган ушбу реабилитация марказига эга болалар боғчасида ҳам бир қатор тарбияланувчилар ўқиб, таълим олмоқда. Шунингдек, саломатлигини тиклаяпти. Болалар учун барча қулай шароитлар яратилган. Уларнинг саломатлиги доимий назоратга олинган ва тажрибали тиббиёт ходимлари ҳамда педагог устозлар туну кун фидокорона меҳнат қилмоқда.

"Имкон" ташкилотида ўтказилган тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан болаларга байрам муносабати билан совғалар топширилди.

Байрам тадбири болалар ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Манба: Joqargikenes.uz