2025 йил 12-16 май кунлари GIZ (Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамғармаси) ва OPM (Oxford Policy Management) ҳамкорлигида ташкил этилган тренинг дастурининг учинчи, якуний ҳафтаси бошланди. Мазкур босқич “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари директорларининг ижтимоий хизматлар соҳасида етакчилик кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Тренингда халқаро ташкилот – Oxford Policy Management (OPM) мутахассислари – Элайн Саммон ва Диана Чириаcесcу ўз тажрибалари билан бўлишдилар. Улар ижтимоий хизматлар соҳасида Ўзбекистоннинг ўзгаришлари ва бу йўлдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар.

– Тренинг дастури доирасида иштирокчилар қуйидаги йўналишларда чуқур билим ва кўникмаларни шакллантиришда давом этмоқдалар:

– Лидерлик ва мослашувчан бошқарув стратегиялари – комплекс ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда замонавий ёндашувлар;

– Мулоқот ва ижтимоий хизматларда самарали муносабатлар – мижозлар билан ишлашда эмпатия ва ишончли алоқа қуриш кўникмалари;

– Этик профессионал хулқ ва қарор қабул қилиш – мураккаб ҳолатларда ахлоқий мувозанатни сақлаш ва ўз-ўзини назорат қилиш;

– Ташкилотда жамоани бошқариш ва руҳий саломатликни қўллаб-қувватлаш – ходимларни самарадорлигини ошириш, касбий куйишнинг олдини олиш.

Тренингнинг ушбу босқичи иштирокчиларга ўз билимларини мустаҳкамлаш, реал ҳаётга яқин кейслар асосида машқ қилиш ва тизимли ўзгаришлар қилиш учун зарурий воситаларни қўлга киритиш имконини бермоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси