Қорақалпоғистон Республикасида “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақасининг ҳудудий босқичига расман старт берилди.
Мусобақада ҳудудий саралаш босқичларида ғолиб чиққан 286 нафар ногиронлиги бўлган спортчи иштирок этишди. Улар: Пара стол теннис; Пара енгил атлетика; Пара шахмат; Пара шашка каби жами 13 та спорт тури бўйича ўзаро беллашдилар.
Тадбир тантанали очилиш маросими билан бошланди. Маросимда сўзга чиққан расмийлар ва меҳмонлар барча иштирокчиларга муваффақият, юқори кайфият ва ғалаба тиладилар.
Шундан сўнг спорт беллашувларига старт берилди ва иштирокчилар ўз маҳоратлари, иродаси ва тайёргарлигини намоён етишди. Ажойиб муҳит, ёрқин таассуротлар ва соғлом рақобат – мусобақа доирасидаги энг муҳим жиҳатлардан бўлди.
Бундай тадбирлар имкониятлар тенглигини таъминлаш, ижтимоий фаолликни ошириш ва спорт орқали жамиятдаги барчани жипслаштиришга хизмат қилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий