Қорақалпоғистон Республикасидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида сўнгги қўнғироқ кечалари ўтказилди.

Шундай тадбирлардан бири Нукус шаҳридаги 10-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилиб, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Раҳимов иштирок этди.

Нукус шаҳридаги 10-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати директрои А.Аймуратов, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раиси Қ.Шарипов ва барча меҳмонлар, барча битирувчи ўқувчи ёшларга баланд парвозлар тилади.

Таъкидлаш жоизки, мактаб-интернати жорий ўқув йилини юқори натижалар билан якунламоқда. Фан олимпиадаси, кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларида қўлга киритган ютуқлари ҳақида аввалги постларимизда ўқиб танишиб бордингиз.

Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида мактаб-интернатни 40 нафар ўқувчи муваффақиятли тамомламоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси