Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ижтимоий инклюзивликни мустаҳкамлаш мақсадида кенг қамровли адаптив спорт фестивали ташкил этилди.
фестиваль доирасидаги тадбирлар “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остидаги юриш марафони билан бошланди. Шунингдек, қатнашчилар ўртасида шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.
Бу беллашувлар иштирокчиларга нафақат жисмоний фаоллик, балки ақлий салоҳиятини намоён этиш имконини берди. Мусобақалар якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар тантанали тарзда тақдирланди. Тадбир сўнггида эса санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган жонли концерт дастури барчага кўтаринки кайфият улашди.
Бундай фестиваль нафақат спортни тарғиб этади, балки жамиятда меҳр-оқибат ва инклюзивлик тамойилларини мустаҳкамлайди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий