Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ҳамда Колумбия университетининг ижтимоий иш мактаби мутахассислари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида эҳтиёжларни баҳолаш (Needs Assessment) бўйича амалий ташрифлар давом этди.
Аввалроқ Нукус шаҳридаги бир қатор ижтимоий муассасаларга ташрифлар амалга оширилган бўлса, бугунги манзил – Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети бўлди.
Ташриф давомида Ижтимоий иш таълими бўйича ўрганиш ишларини амалга оширишди. Мақсад – ижтимоий иш таълим дастурларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини дастлабки баҳолаш, шунингдек, ўқув режалар, ўқитиш методларини ўрганишдан иборатдир.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий