2025 йил 7 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитatsiя қилиш ва протезлаш марказида “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган реабилитatsiя тадбирлари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Бош ва ҳудудий Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази ходимлари иштирок етишди.
Тадбирдан мақсад – реабилитация жараёнларини янада такомиллаштириш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ва хизмат сифатини оширишдан иборат. Қатнашчилар замонавий протезлаш технологиялари, тиббий-психологик қўллаб-қувватлаш, ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятга мослаштириш усуллари билан яқиндан танишдилар.
Бундай семинарлар келгусида ҳам доимий ташкил этилиб, соҳадаги амалий тажрибаларни кенг тарқатишга хизмат қилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий