Аёлларни реабилитatsiя қилиш ва мослаштириш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришни йўлга қўйиш мақсадида Нукус шаҳри "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида семинар ташкил этилди.

Унда Нукус шаҳри маҳаллаларида фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар ва марказ мутахассислари иштирок этди.

Семинарда муаммоли ҳолатларда тегишли органларни хабардор қилиш, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, "Ҳимоя ордери" берилган хотин-қизлардан доимий равишда хабар олиш, тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилган бирламчи ёрдам хоналарига жойлаштириш тартиблари бўйича кенг тушунчалар берилди.

Шунингдек, семинар давомида "Босим ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-175-сонли Президент қарорининг аҳамияти.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси