Жорий йилнинг 5-8 май кунлари оралиғида Тошкент вилоятида Пара енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиб, унда қатнашган қорақалпоғистонлик спортчи ёшларимиз мусобақа якунига кўра юқори натижаларни қўлга киритди.

Хусусан:

– Моҳигул Шарофитдинова ядро, найза ва диск улоқтириш бўйича ҳар бир спорт туридан 1-ўрин;

– Турдиғали Боҳаев ядро ва диск улоқтириш бўйича 1-ўрин ва найза улоқтириш бўйича 3-ўрин;

– Аяғулом Қарлибоева ядро улоқтириш бўйича 3-ўрин;

– Айгерим Абатбаева ядро улоқтириш бўйича 3-ўрин;

– Моҳинисо Исмоилова ядро ва найза улоқтириш бўйича 3-ўрин.

– Заҳро Ҳасанбоева узунликка сакраш бўйича 3-ўрин;

– Моҳичеҳра Ибрагимова ядро улоқтириш бўйича фахрли 2-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Спортчиларимиз жами 5 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медаль билан ўз чиқишларини якунлади. Ўз навбатида барча ғолиб спортчи ёшларимизни бугунги қўлга киритган юқори натижаси билан табриклаймиз.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси