Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Кўтаринки руҳ, ирода ва шижоат билан ўтган беллашувлар сўнгида ғолиб ва фаол иштирокчилар учун тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбир якунида турли спорт йўналишларида ғалаба қозонган спортчилар тантанали равишда эсдалик совғалари ва тақдирномалар билан тақдирланди. Уларга спортдаги интилишлари ва жасорати учун алоҳида эътирофлар берилди.

“Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг мазкур босқичи якунланди, лекин спортчиларнинг руҳи, жасорати ва кучли иродаси ҳали кўпчиликка илҳом манбайи бўлиб қолади!

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси