"Энг фаол ижтимоий ходим" – ижтимоий соҳа қаҳрамонларини аниқловчи танлов ўз якунига етди. Танлов доирасида иштирокчилар ўзларининг назарий билимлари, амалий тажрибалари ва мини лойиҳалари орқали беллашди. Уларнин касбий салоҳияти, ташаббускорлиги ҳамда ижтимоий соҳадаги фидокорона фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

Айниқса, ижтимоий соҳада бевосита меҳр, ғамхўрлик ва инсонийлик тимсоли бўлган ижтимоий ходим ассистентлари алоҳида эътироф этилди.

Улар – ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларга ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш орқали жамиятимизда меҳр ва эътибор муҳитини шакллантираётган фидойи инсонлардир.

“Энг фаол ижтимоий ходим ассистенти” номинацияси ғолиблари:

1-ўрин – Мамажонова Азизахон Юсупжон қизи Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани;

2-ўрин – Оралбаева Маржангул Женисбай қизи Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани;

3-ўрин – Ахатова Феруза Акбар қизи Қашқадарё вилояти, Қарши тумани.

Бу ютуқлар – оддий кўринадиган, аммо катта қалб ва меҳрни талаб қилувчи ишларнинг юксак баҳосидир.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси