Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида ўтказилаётган "Энг фаол ижтимоий ходимлар" танловининг Республика босқичи якунланди.
Танловда "Энг фаол ижтимоий ходим ассистенти" йўналиши бўйича иштирок этаётган Кегейли тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходим ассистенти – Оралбаэва Маржангул Женисбай қизи танловда фахрли 2-ўринни қўлга киритди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Ўз навбатида, ғолибимизни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси жамоаси ва барча ҳамкасблар номидан табриклаб, янада юқори натижаларга эришишини тилаймиз.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий