Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.Оллоёров сўзга чиқиб, ижтимоий адолат, тенг имкониятлар ва ижтимоий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш негизида ташкил этилаётган тадбирнинг муҳимлиги таъкидлади.

“Бугунги тадбир – бу шунчаки маҳсулотлар ёки хизматлар тақдимоти эмас. Бу – ҳар бир фуқарога тенг имкониятлар яратишга қаратилган ёндашувимизнинг ифодасидир.” Очилиш маросимининг кейинги қисмида Инклюзив иш берувчи тадбиркорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазманинг навбатдаги босқичи – иштирокчилар учун махсус ташкил этилган кўргазма бўйлаб тур билан давом этди. Меҳмонлар ижтимоий тадбиркорлик, инновatsiон ғоялар ва инклюзив ташаббуслар намойиш этилган стендлар билан яқиндан танишдилар. Шуни айтиб ўтишимиз керакки, кўргазмада Қорақалпоғистон Республикасидан ҳам кичик ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этмоқда. Ушбу корхоналар давлат идоралари, хусусий тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга эришди.

Кўргазманинг навбатдаги босқичи – иштирокчилар учун махсус ташкил этилган кўргазма бўйлаб тур билан давом этди. Меҳмонлар ижтимоий тадбиркорлик, инновaцон ғоялар ва инклюзив ташаббуслар намойиш этилган стендлар билан яқиндан танишдилар.

Шуни айтиб ўтишимиз керакки, кўргазмада Қорақалпоғистон Республикасидан ҳам кичик ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этди. Ушбу корхоналар давлат идоралари, хусусий тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга эришди

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси