Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ёрдам тўғрисида"ги 656-сонли қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уй-жойга муҳтож бўлган ёшлар уй-жой билан таъминланиши белгиланган.
Қарор асосида Кегайли туманидан 2 нафар ёш Сардор Ерназаров ва Алтинай Ахназаровалар замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган "Янги Ўзбекистон" турар жой массивидан 2 хонали уй эгасига айланди.
Кегайли тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ташкил этилган тадбирда туман раҳбарлари ва нуронийлар иштирок этди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий