Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Нукус шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорлигида пойтахтимиз Нукус шаҳрида “Қулай муҳит – барчамиз учун” шиори остида жамоатчилик назорати амалга оширилди.
Жамоатчилик назорат тадбирларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18-июльдаги ПҚ 266-сонли қарори – “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.
Жамоатчилик назоратига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, ассоциациянинг шаҳар ва туман бўлинмаларининг масъул ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашганлиги бўйича яратилган шароитлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.
Бундан асосий мақсад – пиёдалари юриш йўлаклари, пиёдалари юриши ҳолатлари ва йўл ўтиш жойлари ўзга фуқаролар билан тенг равишда юриш йўлакларидан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан таъминлаш иборат.
Ўрганишлар натижалари кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маъмуриятига ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни берди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, ассоциациянинг шаҳар ва туман бўлинмаларининг томонидан ўтказилган жамоатчилик назоратини жараён эмас, натижа асосий мезон бўлиши лозим.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий