Жорий йилнинг 18 июнь куни Нукус шаҳридаги Республика спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида спортнинг Пара бадминтон туридан Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатга Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан спортчилар қатнашиб, мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Спортчиларимизнинг эришган ютуқлари билан табриклаб, келгуси мусобақаларда омадлар тилаб қоламиз.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси