Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахрли ўринни эгаллади.Тошкент вилоятида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақада Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Элликқалъа педагогика факультети ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши 1-босқич талабаси Зуҳра Ҳасанбаева узунликка сакраш бўйича фахрли 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Спортчини мусобақага мураббийи Алтинбек Нурбаев тайёрлади.

Манба: НДПИ матбуот хизмати