Хўжайли туманидаги 17-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш мавсумини самарали ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирнинг асосий мақсади:
– ёзги даврда таълим-тарбия ишларини сифатли йўлга қўйиш;
– болаларнинг ривожланиш соҳалари ва таянч компетенцияларини шакллантириш.
Шунингдек, болаларнинг ёши, қобилияти ва индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Амалий семинар давомида педагоглар ўз тажриба ва ғоялари билан ўртоқлашди, мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун қулай ва самара таълим-тарбия муҳитини яратиш бўйича инновацион ёндашувлар намойиш этилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий