Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинмаси ўз сафига янги ташкилотни қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти Хўжайли туман бўлинмаси Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинмаси аъзоси бўлди.
Бу ҳамкорлик кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш, жамиятда тенг имкониятлар яратиш борасида янада самарали иш олиб боришга хизмат қилади.
Биз биргаликда инклюзив жамият барпо этиш, Кўзи ожиз фуқаролар учун қулай муҳит яратиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳамкорлик қиламиз. Бу қадам Хўжайли туманида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашда янги босқични бошлаб берди.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий