Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

2025 йил 27 июнь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентликнинг барча вилоятлардаги бошқармаларида мурожаатлар билан ишлаш йўналишида фаолият юритаётган мутахассислар бир жойга жам бўлди.

Семинар доирасида иштирокчилар ўз ҳудудларидаги тажриба ва ёндашувлар билан ўртоқлашмоқда, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали механизмларини таҳлил қилмоқда ҳамда долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқот олиб бормоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади – аҳолининг мурожаатларини янада тизимли ўрганиш, уларни тезкор ва адолатли ҳал қилишда ҳудудлараро тажриба алмашинув йўлга қўйишдир.

Семинар якунида мутахассислар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар шакллантирилади ҳамда улар асосида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган янги ёндашувлар ишлаб чиқилади.

Ушбу амалий семинар ижтимоий ҳимоя тизимида фуқаролар билан бевосита ва сифатли ишлаш маданиятини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси