2025 йил 24-25 июнь кунлари Нукус шаҳрида маҳаллаларда ижтимоий хизматларни самарали ташкил этиш мақсадида ижтимоий ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарда ишлаб чиқилган махсус дастур асосида кейсларни тўғри юритиш бўйича назарий ва амалий билимлар берилди.

Ижтимоий ходимлар:

– Бирламчи баҳолашни тўғри ташкил этиш;

– Катталарни комплекс баҳолаш;

– Болаларни комплекс баҳолаш;

– Оилалар учун индивидуал иш режаларини тузиш каби муҳим йўналишларда билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади.

Ушбу семинар ижтимоий хизмат сифатини ошириш, кейс-менежмент тизимини тўғри йўлга қўйиш ва ҳар бир эҳтиёжманд шахс билан самарали ишлашда муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси