Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори асосида алоҳида таълимга муҳтож болаларнинг таълим олишини ташкил этиш ва уларни реабилитaция қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар (ПМПК) фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳузурида навбатдаги ПМПК комиссияси фаолияти ташкил этилди. Комиссиянинг асосий вазифаси – 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган, мустақил таълимга эҳтиёжи бор болаларни ҳар томонлама психологик, тиббий ва педагогик кўрикдан ўтказиш ҳамда уларни тегишли давлат таълим муассасаларига йўналтириш учун хулоса тақдим этишдан иборат.
Шу мақсадда Нукус шаҳрида жойлашган 3-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ПМПК кўригидан ўтказилган болаларга касаллик ташхислари ва уларнинг эҳтиёжларига қараб, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига йўлланмалар берилди.
Бу каби текширувлар ва хулосалар орқали ҳар бир боланинг индивидуал ривожланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, улар учун мос таълим шароитлари яратишга эътибор қаратилмоқда. Шу орқали таълимдаги инклюзив ёндашув янада мустаҳкамланмоқда.
Азизбек Дабилов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
Манба: KKNEWS.uz – Қорақапоғистон матбуот агентлиги Расмий веб-сайти
Отправить комментарий
Отправить комментарий